Линклар

logo-print

Эрон расмийси: Ядровий объект саботаж қилинди


Эроннинг Атом энергетикаси бўйича агентлиги раҳбари Фаридун Аббосий Довоний.

Эроннинг Атом энергетикаси бўйича агентлиги раҳбари Фаридун Аббосий Довоний.

Эроннинг Атом энергетикаси бўйича агентлиги раҳбари Фаридун Аббосий Довоний саботажчилар электр линиясини портлатиш орқали Эроннинг уранни бойитиш иншоотига зарар етказишга уринганини айтди.

Атом энергияси бўйича БМТ агентлигининг Вена шаҳридаги йиғилишида душанба куни сўзлаган Довоний 17 август куни электр линияси портлатилгани натижасида “Фордов” уранни бойитиш мажмуасига электр таъминоти тўхтаб қолганини билдирди.

Унга кўра, мазкур воқеа БМТ инспекторлари “Фордов”да аввалдан эълон қилинмаган текширув ўтказишни сўраб мурожаат қилишидан бир кун олдин содир этилган.

Довоний портлаш натижасида Натанздаги ядровий объект ҳам электрсиз қолганини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG