Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов жорий йилнинг 19-21 сентябр кунлари Жанубий Кореяга давлат ташрифи билан боради.

"Ташриф Корея Республикаси президенти Ли Мён Бакнинг таклифига биноан уюштирилди", дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида.

Президент ташрифи чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари ҳамда куннинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Музокаралар сўнгида икки давлат ўртасидаги алоқани янада чуқурлаштиришга қаратилган ҳужжатлар пакети имзоланади.
XS
SM
MD
LG