Линклар

logo-print

Афғонистон ҳукумати 8 аёл ўлимига сабаб бўлган НАТО ҳужумини қоралади


Афғонистон ҳукумати душанба куни 8 аёлнинг ўлимига сабаб бўлган НАТО ҳаво ҳужумини кескин қоралади.

Мамлакат Вазирлар маҳкамаси президент Ҳамид Карзай билан учрашувдан сўнг ушбу воқеа юзасидан баёнот чиқарди.

Унда якшанба кунги НАТО ҳужуми “оқланиб бўлмайдиган” ҳаракат экани айтилиб, унинг Кобул ва Вашингтон ўртасидаги англашув меморандумини бузиши таъкидланган.

Якшанба куни Афғонистон расмийлари НАТО учқичлари Лағмон вилоятининг Алингар туманидаги қишлоқда ўтин теришга чиққан аёлларни нишонга олгани оқибатида саккиз аёл ўлганини, улар орасида 10 ёшга етмаган қизлар бўлганини билдирган эди.

НАТО вакиллари эса ҳаво ҳужуми “ёвуз ниятини намойиш этган қуролланган катта гуруҳ”га қарши уюштирилганини билдирди.

Шимолий алянс воқеани ўрганиш учун Алингар туманига маҳсус гуруҳ юбормоқчи.
XS
SM
MD
LG