Линклар

logo-print
Қатор мамлакатларда норозилик намойишларига сабаб бўлаётган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филми Покистонда YouTube веб-сайти ёпилишига сабаб бўлди.

Мамлакат Бош вазири Ража Парвез Ашраф 17 сентабр куни машҳур видео-хостингга кириш йўлини бутунлай ёпиб қўйиш ҳақида қарор чиқарди.

Аввалроқ Покистон ҳукумати YouTube ва қатор бошқа сайтларда жойлашган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмига элтувчи алоҳида ишоратларга тўсиқ қўйган эди.

Покистоннинг The Nation нашрига кўра, мамлакатда бугунги кунга келиб аксилисломий филм жойлаштирилмиш 935 Интернет сайтга блок қўйилган.

Эслатамиз, YouTube сайти Ислом дини ва Муҳаммад пайғамбарни ҳажв этувчи “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмини олиб ташлашдан бош тортган эди.
XS
SM
MD
LG