Линклар

Ян Мартин: Шимолий Африка давлатлари хавфсизлик чораларини кучайтириши керак


Ян Мартин

Ян Мартин

Ўтган ҳафта Бенғози шаҳрида АҚШ консуллигига уюштирилган ҳужум шимолий Африка давлатларига хавфсизлик чораларини кучайтириш учун сигнал бўлди.

Бу ҳақда Ливияни тарк этаётган БМТ вакили Ян Мартин билдирди.

АҚШнинг Ливиядаги элчиси Кристофер Стивенс ва яна уч америкалик ўтган ҳафта йирик порт шаҳри Бенғозидаги АҚШ консуллигига уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлган эди.

Ливия ва АҚШ расмийлари ҳужум ортида кимлар турганини аниқлашмоқда.

Бенғозидаги ҳужум олдиндан уюштирилганми ёки унга АҚШда тайёрланган аксилисломий филм сабаб бўлдими – ҳозир ноаниқлигича қолмоқда.

Эслатамиз, америкалик томонидан суратга олинган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” номли ҳажвий филм қатор мамлакатларда норозилик чиқишларга сабаб бўлаяпти.
XS
SM
MD
LG