Линклар

logo-print
Минтақа давлатлари Суриядаги вазиятни муҳокама этиш учун Қоҳирада йиғин ўтказишди.

“Алоқа гуруҳи” деб номланган йиғинга президент Башар Ассаднинг истефосини талаб қилаётган Туркия, Саудия Арабистони, Миср ва унга хайрихоҳлик қилаётган Эрон кирган.

Очиқланмаган сабаблар туфайли Саудия Ташқи ишлар вазири Сауд ал-Файсал душанба кунги музокараларда қатнаша олмади. Унинг ўрнига Саудиядан бошқа вакил юборилмаган.

Музокара давомида Сурияда узоқдан бери давом этиб келаётган зиддиятга барҳам бериш истиқболлари кўриб чиқилди.

Миср Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Камол Амр “алоқа гуруҳи” Ню Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси йиғини чоғида яна бир бор музокара столига ўтиришини маълум қилди.

Кузатувчилар Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли мазкур гуруҳнинг ягона қарорга келиши қийин эканини айтишмоқда.
XS
SM
MD
LG