Линклар

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувларини ўтказиш учун 17 сентябр куни Португалияга учиб кетди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол федерацияси маълум қилди.

Терма жамоа 18 ва 19 сентябр кунлари Португалия терма жамоасига қарши икки ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Биринчи ўйин Вилла-Реал шаҳрида, иккинчи ўйин эса Пезу-да-Регуа туманида ўтиши режалаштирилган.

Футзал бўйича Португалия терма жамоаси кучлилар қаторига киради. Жамоа 2010 йилги Европа чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган.
XS
SM
MD
LG