Линклар

logo-print
Афғонистондаги жанггарилар гуруҳи бугун Кобул аэрпорти ёнида содир бўлган ва 12 кишинининг ўлимига сабаб бўлган портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Ҳудкуш ҳужумчи автомобилни портлатиши оқибатида ўлдирилганларнинг 7 нафари хориж фуқароларидир.

Масъулиятни зиммасига олган Ҳизби Ислом жанггари гуруҳи берган баёнотга кўра, бу портлаш Америкада ишланган "Мусулмонлар гуноҳсизлиги" номли филм учун қасосдир.

Душанба куни ҳам юзлаб афғонистонлик Кобулдаги АҚШ ҳарбий базаси ёнига норозилик билдириб йиғилди ва автомобилларни ёқиб, базани тошбўрон қилди.

Шунингдек, Қундуз шаҳридаги университетнинг бир неча юз талабаси ҳам чиқиш қилиб, полиция билан тўқнашди.
XS
SM
MD
LG