Линклар

Меҳрибон Алиева Луврнинг қадрли меҳмони бўлади


Озарбойжон президентининг рафиқаси Меҳрибон Алиева.

Озарбойжон президентининг рафиқаси Меҳрибон Алиева.

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ва унинг рафиқаси Меҳрибон Алиева бугун Францияга сафар қилади ва Лувр музейидаги янги Исломий санъат бўлими очилиши маросимида иштирок этади.

Илҳом Алиевнинг рафиқаси Меҳрибон Алиева ҳозирда Озарбойжоннинг марҳум президенти Ҳайдар Алиев номидаги жамғарма раҳбаридир ва бу жамғарма Лувр музейининг янгиланишида моддий ёрдам берган.

Бу жамғарма 2010 йилда Лувр музейи янгиланиши учун 1 миллион евро миқдорида маблағ берган эди.

Сафар давомида Алиевлар Франция президенти Франсуа Ҳолланд билан ҳам учрашиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG