Линклар

НАТО афғонлар билан қўшма амалиётларни қисқартирди


Генерал-лейтенант Жэймс Тэрри.

Генерал-лейтенант Жэймс Тэрри.

Афғонистондаги НАТО коалицияси раҳбарияти афғон кучлари билан қўшма амалиётларни қисқартириш қарори "айни дамдаги таҳдид"га қарши "вақтинча" берилган жавоб эканини айтмоқда.

АҚШ қўшинларининг Афғонистондаги бош қўмондони, генерал-лейтенант Жэймс Тэрри сешанба куни баталондан кичикроқ ҳарбий бирлашмаларнинг афғон қўшинлари билан қўшма амалиётларини тўхтатиш ҳақида буйруқ берди.

Бунда гап таркибида 800 нафардан кам ҳарбий бўлган гуруҳлар ҳақида бормоқда.

Бу қарорнинг афғон аскари ва полициячиси ёҳуд уларнинг қиёфасига кирган жанггарилар томонидан коалиция ҳарбийларига нисбатан ҳужумларнинг кўпайётгани боис қабул қилингани айтилмоқда.

Бу йил бошидан бери шундай ҳужумлар натижасида коалициянинг камида 51 ҳарбийси қурбон бўлди.

НАТО раҳбарияти мамлакат хавфсизлигини сақлаш миссиясини 2014 йилнинг охирига қадар тўлиқ афғон ҳарбийларига топширишни режаламоқда.
XS
SM
MD
LG