Линклар

logo-print

Леон Панетта Хитой ва Японияни ҳамкорликка чақирди


АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта.

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта.

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта сешанба куни Пекинга қилган сафари чоғида баҳсли ороллар устида муносабатлари кескинлашаётган Япония ва Хитой раҳбарларини сокинлашишга чақирди.

Панетта томонларни "ўзаро ҳисобда адашиш хавфини озайтириш" учун давлат расмийлари ўртасидаги мулоқотни кучайтиришга чақирди.

Хитой Мудофаа вазири Лианг Гуангли ўз давлати хитойликлар Дяоюйтай, японияликлар эса Сенкаку, деб атайдиган баҳсли ороллар тизими устида Япония билан очиқ мулоқотга ҳамиша ҳозир эканини таъкидлади.

Япония ҳукумати ўтган ҳафтада бу оролларни сотиб олиш бобида архипелагнинг соҳиби бўлган жисмоний шахс билан келишувга эришганини эълон қилган эди.

Япон агентликлари тарқатган хабарларга кўра, бунга қаршилик қилаётган Хитой ҳукумати сешанба куни 11 ҳарбий кемани Сенкаку ороллари ҳудудига жойлаштирган.

Айни пайтда Панетта Хитой расмийлари билан икки давлат ўртасидаги муносабатлар истиқболини ҳам муҳокама қилди.

- Мен бизнинг мақсадимиз АҚШ ва Хитой ҳукуматларининг жуда муҳим соҳалардаги иккитомонлама алоқаларни ўрнатишига эришиш эканини билишингизни истар эдим, деди, жумладан, АҚШ Мудофаа вазири.
XS
SM
MD
LG