Линклар

Минскда хориж журналистлари қисқа муддат ҳибс қилинди


Ҳибсда жароҳатланган фотограф Сергей Гриц.

Ҳибсда жароҳатланган фотограф Сергей Гриц.

Сешанба куни Минскда мухолифат намойишларини ёритаётган бир гуруҳ беларус ва хориж журналистлари ҳибсга олинган.

Хабарларга кўра, фуқаролик кийимидаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Reuters, Associated Press, Германиядаги ZDF телевидениеси журналистлари, шунингдек, беларус мухолифатига тегишли Belsat телеканали журналистларини ҳибсга олган.

Журналистлар 23 сентябрга режалаштирилган парламент сайловни бойкот қилиш чақириғи "Ҳақиқатни гапиринг" мухолиф гуруҳи ўтказаётган акцияни ёритаётган эди.

Журналистларнинг ҳаммаси кейинчалик қўйиб юборилди ва уларнинг баъзилари ҳибс чоғида калтакланганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG