Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:03

Ўқитувчи билан шифокор ҳаққини ким ҳимоя қилади?


Бугун Ўзбекистоннинг аксар ўқитувчи ва шифокорлари асосий иши қолиб¸ навбати билан пахта термоқда.
Бугун Ўзбекистоннинг аксар ўқитувчи ва шифокорлари асосий иши қолиб¸ навбати билан пахта термоқда.

"Болалар меҳнатидан фойдаланишга халқаро майдонда эътироз билдирилгач¸ бу йил болалар пахтага чиқарилмаëтир. Аммо давлат томонидан ўқитувчи ва шифокорларнинг пахтага ҳайдалганига халқаро гуруҳлар нега индамаëтир?"¸ дейди фарғоналик Одилбек.

Пахта ярмаркаси иштирокчиларига мурожаат

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидан қўнғироқ қилган Одилбек ака бу йил пахта теримига мактаб ўқувчилари жалб қилинмагани, улар ўрнига ўқитувчи ва шифокорлар пахта тераётганларини айтиб, Тошкентда ўтказиладиган пахта ярмаркаси иштирокчиларига шуни маълум қилиш истагини билдирди.

- Мен битта нарсани айтмоқчиман. Биринчиси, ҳар йили пахта теримига болалар жалб қилинарди. Бултур БМТнинг бола ҳуқуқлари бўйича конвенцияси ишлаб чиқилгандан кейин уйма уй юриб ота-оналарга қўл қўйдирдикда, болалар энди пахтага чиқмайди деб эълон қилдик. Уч кундан кейин пахтага юборишди. Бу йил умуман болаларни пахтага жалб қилмай бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида қонун қабул қилинибди республикамизда. Болалар ҳозир далага чиқмаяпти. Шуниси жуда қувонарли бўлди.

Болаларнинг чиқмаслиги сабаби менимча пахта ярмаркаси ўтказарканку қандайдир. Пахта ярмаркасида Ўзбекистон пахтасини болалар кучидан фойдаланиб терганлиги учун олмаймиз¸ деб айрим давлатлар эътироз билдирганмишда. Шунга асосан энди болаларимиз чиқмай қўйди. Сизларда имконият катта. Пахта ярмаркасини ким уюштиради? Шуларга айтилсаки, энди ўқитувчилар билан тиббиëт ходимларининг ихтиëрий мажбурий қилиб туриб пахтага олиб чиқиш ҳисобига пахта терилаяптида. Мен шу нарсани айтмоқчи эдим. Болаларнинг кучидан фойдаланишдан воз кечилиб, ўқитувчилар билан медицина ходимларини қаттиқ пахтага жалб қилиш ҳодисаси кетаяпти. Пахта ярмаркасини ўтказувчи нима бор тушунмайманда. Уларни ким таклиф қилади? Уларга шу ҳақдаги маълумотни қандай берса бўлади? Шу нарсалар мени ўйлантираяпти, дейди фарғоналик Одилбек.


Озодлик Наманганга газ келтирсин....

Наманганлик Исломбек Наманган шаҳрида анча вақтдан бери газ йўқлигини таъкидлаб, айтган гапларини Озодлик орқали эфирга берилса, мутасадди раҳбарлар шаҳарга газ узатишни қайта тиклаши мумкинлигига умид билдирди.

- Бизда ҳозир газ муаммо. Мана ëздан бери газ бўлмаяпти. Газ умуман қишда ҳам бўлмайди, ëзда ҳам бўлмайди. Мана қишга қараб кетаяпмиз. Наманган шаҳрида умуман газ йўқ ака.

Озодлик: Қанчадан бери йўқ?

- Ўтган йил қишдан бери умуман йўқ. Жуда қаттиқ муаммо бўлаяптида. Ҳаëт кетаверармикан шунақа? Ўзгариш йўқ.

Озодлик: Газ йўқ бўлса, аҳоли ҳокимиятга, мутасадди раҳбарларга “нимага газ йўқ” деб мурожаат қилмадими?

- Бизда жуда қаттиқ. Шундай ҳокимиятга борсангиз, сразу тиқиб қўяди. Сен норозилик қилаяпсанми, деб қамаб қўяди. Бизда умуман инсон қадамини боса олмайди ҳокимиятга. Бунақа гапни гапиришга журъат этилмайди Ўзбекистонда. Электр шундоғам қишда ўчади. Катта Ўзбекистопн газни халққа етказиб бера олмайди. Хитойга сотаяпти газни. Озодлик радиоси ҳам ëрдам берворса шу гапларни ҳамма ëққа етказиб, дейди наманганлик Исломбек.

Хотин олиш ҳам қийинлашиб кетди....

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидан қўнғироқ қилган самарқандлик Музаффаржон Сафаров иккинчи марта уйланган аёли билан ЗАГСдан ўтиш учун тиббий кўрикдан ўтишда қийинчиликка дуч келаётганидан шикоят қилди.

- ЗАГСдан ўтишимиз керак. Унинг учун медицинский справка керак. Фақат СПИД билан ҳомиладорлик қоғози бўлса бўлади деган. Бир ойдан бери сарсонмизда. Докторлар талаб еб қўйдида. Рўмолча кавласангиз ҳам қўлингизга қарайди. Бермайди ҳужжат. СПИД, бошқа нималардан мажбурий ўтиш керак экан. Ундан ўтдик. Эртага келинглар дейди. Борасиз. 8 дан 12 гача иш вақти деб ëзадию хонани очиб қўяди ўзи йўқ. Бир танишининг ҳужжатини оладида пулини олиб тўғрилаб сиз ўтираверасизда. Кимга додингизни айтишни билмайсиз. Унисига борсангиз, йўқ, буниси аппаратга туш дейди, врачни топиб бўлмайди. Кўзини лўқ қилиб қон топширишга ҳам пул сўраб туради, йўлланма бер десангиз ҳам ë дафтарча олиб кел ë пул бер дейди.

Озодлик: Қаердаги ЗАГС идораси бу?

- Сурхондарë вилояти Шеробод тумани.

Озодлик: Аëлингиз қаерда?

- Мен билан бирга. Ҳозир ҳам соат тўртгача болницада аппаратини кутиб қайтиб келдик. Эртага кел дейди. Эртага яна 80 киши туради аппаратга. Турмуш ўртоғимни олдин никоҳда бўлмаган деган қоғоз олиб кел¸ деб сарсон қилди. Унақа қонун йўқку. Биринчи турмушим деса ишонмайди, дейди Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидан қўнғироқ қилган самарқандлик Музаффаржон Сафаров.


Мусулмон сабрли бўлиши керак...

Мусулмон давлатларда Ислом дини ва Муҳаммад Пайғамбарни таҳқирловчи филмга қарши норозиликлар уюштирилди. Полиция ва намойишчилар ўртасида рўй берган тўқнашувларда камида 17 киши нобуд бўлди, ўнлаб одам яраланди.
Қашқадарё вилоятининг Касби туманидан қўнғироқ қилган Бахтиёр ака мусулмонлар сабр-тоқатли бўлиши кераклигини айтиб, филмга шундай муносабат билдирди.

- Филм ҳақидада. Мусулмонларни танқид қилиб филм қилдию улар. Дунë мусулмонлари ғалаëн кўтариб кетганлиги, инсонга Оллоҳ таоло сабр қаноат бериши керакда нима бўлиб кетган тақдирда ҳам. Бизни ҳақорат қилган, динимизни ҳақорат қилган бир кишининг касрига бутун дунë мусулмонлари қўзғалдида. Бизнинг диëримизда тинч алҳамдулиллоҳ. Ҳамма намозларини, ибодатларини қилиб турибди. Бизда ҳам ҳаракат бўлиши мумкин, лекин озгина сабар бўлиши керакку. Қуръон оятлари келган сабр ҳақида. Сабрли бўлса ҳаммаси жой жойида кетаверадику. Мана Ливияда бўлган ишлар, дейди Қашқадарё вилоятининг Касби туманидан қўнғироқ қилган Бахтиёр ака.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:24 0:00
Бевосита линк


******************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG