Линклар

Францияда Кэйт Мидлтоннинг яланғоч суратини босган журнал сотувдан олинди


Британия қироллиги невара келини Кэйт Мидлтон.

Британия қироллиги невара келини Кэйт Мидлтон.

Франция суди сешанба куни "Closer" журнали таҳририятини Британия қироллиги невара келини Кэйт Мидлтоннинг ярим-яланғоч сурати босилган сонларини сотувдан олиш ва суратчиларни 24 соат ичида қиролликка топшириш ҳақида ҳукм чиқарди.

Бундан олдин француз прокурорлари бу суратларнинг чоп этилиши бўйича тергов бошлаган эди.

Суратчилар шу ой аввалида шаҳзода Уиллиамс билан Францияда дам олаётган Кэтринни сийнабандсиз ҳолда суратга олган ва кейинчалик бу сурат "Closer" журналининг 14 сентябр кунги сонида чоп этилган эди.

Кейинчалик бу сурат Италияда чиқадиган "Chi" журналида берилди. Ҳар икки журнал Италиянинг собиқ Бош вазири Силвио Берлусконининг оиласига қарашли экани айтилмоқда.

Бундан ташқари, Ирландияда чоп этиладиган "The Daily Star" журнали ҳам 15 сентябр куни Кэйт Мидлтон оиласининг эътирозига сабаб бўлган суратларни эълон қилди.
XS
SM
MD
LG