Линклар

logo-print
Машҳур футбол телеҳафталиги – “FIFA Futbol Mundial” кўрсатуви ижодкорлари октябр ойида Ўзбекистон футболи ҳақида дастур тайёрлашади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Дунёнинг 20 давлатида кўрсатиладиган теледастур ижодкорлари Тошкентга 3 октябр куни келишиб, тўрт кун давомида янги кўрсатув устида ишлашади.

Ташриф чоғида ижодкорлар Тошкентнинг “Бунёдкор” ва Австралиянинг “Аделаида Юнайтед” жаамоалари иштирокидаги Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида ўтадиган ўйинни бевосита кузатишади.

Бундан ташқари, “Футбол Мундиал” муаллифлари Ўзбекистоннинг етакчи клублари билан яқиндан танишиши ҳамда таниқли ўйинчи ва мураббийлар билан суҳбатлар ўтказиши кутилмоқда.

Эслатамиз, Ўзбекистон жорий йилда ўзбек футболининг 100 йиллигини нишонламоқда.
XS
SM
MD
LG