Линклар

Обама мусулмон давлатларини америкаликлар хавфсизлигини кучайтиришга чақирди


АҚШ президенти Барак Обама мусулмон давлатларни ўз ҳудудидаги америкаликларни ҳимоя қилиш ҳаракатларини кучайтиришга чақирди.

Обаманинг АҚШ телевидениеси орқали қилган ушбу чиқишига қатор мусулмон давлатларидаги АҚШ дипломатик идораларига бўлган ҳужумлар сабаб бўлди.

Ҳужумлар ва норозилик акцияларида қатнашганлар АҚШда суратга олинган ва Ислом дини ҳамда Муҳаммад пайғамбарни ҳажв этувчи филмга ўз норозилигини билдиришган.

Ливиянинг Бенғози шаҳрида АҚШ консуллигига уюштирилган қуролли ҳужумда америкалик элчи Кристофер Стивенс ва яна уч дипломат ҳалок бўлган эди.

АҚШ дипломатик идоралари хавфсизлигини кучайтиришга чақирган президент Обама аксилисломий филмни “ҳақоратомуз” деб атади.

Президент "мазкур филм ҳеч қандай ҳужумларни оқлай олмаслиги"ни ҳам айтиб ўтди.
XS
SM
MD
LG