Линклар

БМТ ва Араб лигаси тинчлик элчиси Лаҳдор Браҳимий Суриядаги зиддият кескинлашаётгани ва бутун минтақа барқарорлигига таҳдид солаётганини айтди.

"Ал Жазира" телеканали орқали чиқиш қилган Браҳимий яна бир бор тарафларни бўҳронга барҳам бериш учун биргаликда ишлашга чақирди.

Аввалроқ тинчлик элчиси Иорданияга қочиб ўтишга мажбур бўлган суриялик қочқинлар лагерига ташриф буюрган эди.

Сурияга тинчлик элчиси этиб тайинланмиш Кофи Анан ўрнига келган Лаҳдор Браҳимий 15 сентабр куни илк бор Сурия президенти Башар Ассад билан учрашди.

Сурияда ҳукумат ва мухолифат кучлари тўқнашуви давом этмоқда. Бир ярим йилдан бери давом этаётган тўқнашувларда 27 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG