Линклар

Обама Ромни чиқиши тасвирга туширилган махфий видеога фикр билдирди


АҚШ президенти Барак Обама президентлик сайловларида республикачи рақиби Митт Ромнининг махфий тарзда тасвирга олинган чиқишига фикр билдирди.

Май ойида олингани айтилаётган видеода Митт Ромни бой ҳомийлар олдида чиқиш қилар экан, Обамага 47 фоиз АҚШ аҳолиси овоз беришга тайёрлиги ва улар “ўзларини ҳукумат қурбони деб ҳис қилиши”ни айтган.

Ромни ушбу "солиқ тўламайдиган" ва "масъулиятни сезмайдиган" 47 фоиз аҳоли ҳақида ўйламаслигини, балки “5-10 фоизни ташкил қилувчи мустақил америкаликларга мурожаат қилиши”ни таъкидлаган.

Ёпиқ учрашувдан олинган махфий видеога фикр билдирган Барак Обама АҚШ президенти “мамлакатдаги озчилик учун эмас, балки бутун халқ учун ишлаши керак”лигини таъкидлади.

АҚШ президентлик сайловлари 6 ноябр куни бўлиб ўтади. Унда кураш президент Барак Обама ва республикачи номзод Митт Ромни ўртасида кечади.
XS
SM
MD
LG