Линклар

logo-print

Саудия Арабистони ҳам YouTube сайтини тўсиб қўйди


"Мусулмонлар гуноҳсизлиги" филмидан лавҳа.

"Мусулмонлар гуноҳсизлиги" филмидан лавҳа.

Саудия Арабистони АҚШда суратга олинган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филми туфайли мамлакат ичида YouTube сайтига тўсиқ қўйди.

Аввалроқ Саудия ҳукумати YouTube хизматига эгалик қилаётган Google ширкатига аксилисломий деб тан олинган филмга элтувчи ишоратларга блок қўйиш ҳақида сўровнома юборган эди.

Ҳозирда Google ширкати Миср, Ҳиндистон, Индонезия, Ливия ва Малайзияда порталнинг ушбу филмга элтувчи йўлларига тўсиқ қўйди. Аммо компания бу филмни порталдан олиб ташлаш сўровини сўз эркинлигини чекламаслик нияти билан рад этган.

Қатор мамлакатларда норозилик намойишларига сабаб бўлаётган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филми туфайли Покистон ва Афғонистон ҳукуматлари ўз ҳудудларида YouTube сайтини тўсиб қўйишди.

YouTube сайтига нисбатан чора кўриш масаласи Россия Думасида ҳам кўриб чиқилмоқда.
XS
SM
MD
LG