Линклар

Россия президенти Қозоғистонга сафар бошлади


Россия Президенти В.Путин (ч) ва Қозоғистон Президенти Н.Назарбоев, Остона ш., 2012 йил 7 июн.

Россия Президенти В.Путин (ч) ва Қозоғистон Президенти Н.Назарбоев, Остона ш., 2012 йил 7 июн.

Россия Президенти Владимир Путин бугун Қозоғистонга сафар қилади.

Путиннинг президент Нурсултон Назарбоев билан учрашиши ва Павлодар шаҳрида ўтадиган минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этиши режаланган.

Россиядаги ахборот агентликларига кўра, Владимир Путиннинг Қозоғистонга ташрифи чоғида икки давлат ўртасида қиймати 1 миллиард 800 миллион АҚШ долларига тенг бўлган шартномалар имзоланиши режаланган.

Путин ва Назарбоев ўртасидаги музокараларда шунингдек Россия, Қозоғистон ва Беларус ўртасида имзолаган божхоналар ҳақидаги шартнома ва ўзаро ҳамкорликка оид бошқа масалалар муҳокама этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG