Линклар

logo-print
Россия ҳарбийлари 19 сентябр куни Тожикистон пойтахти Душанбе яқинида жойлашган “Ляур” полигонида тактик машқлар ўтказишни бошлади.

Россия ҳарбийларига кўра, 201-моторлашган ўқчи дивизия пиёда аскарларининг машқлари ҳафта охиригача давом этади.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, қарийб 800 нафар аскарнинг маскировка, тоғ шароитида позицияни мустаҳкамлаш, мина майдонидан ўтиш ва тоғ анжомларидан фойдаланиб махсус жанговор вазифани бажариши режаланган.

201-моторлашган ўқчи дивизиясининг 7500 аскари Душанбе яқинида, шунингдек, мамлакат жанубидаги Кўлоб ва Қўрғон Тепа шаҳарларидаги базаларда жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG