Линклар

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Португалияга қарши дастлабки ўртоқлик учрашувида 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол федерацияси расмий сайти хабар тарқатди.

Учта тўп фарқи билан мағлубиятга қарамай, Ўзбекистон терма жамоаси ўз кучли рақибига қарши муносиб қаршилик кўрсата олди¸ деб мақтов билан ёзади ЎФФ сайти.

Португалия Футбол федерациясининг расмий сайтига таянган ҳолда ўйинни шарҳлаган мутбот хизмати¸ ўзбекистонлик футзалчилар португалияликларга муносиб қаршилик кўрсатишган ва ҳатто Нодир Элибоевнинг голи ўйин тизгинини ўзбеклар томонига оғиши мумкинлигини баён этган.

Бироқ шундай бўлсада ўйин якунида ўзбекистонлик футзалчилар 5:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

Ўзбекистон терма жамоаси айни вақтда Португалияда йиғин ўтказмоқда ва йиғин давомида маҳаллий терма жамоага қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиши режалаштирилган эди. Иккинчи ўртоқлик учрашуви 19 сентябр куни Вила-Реал шаҳрида ўтказилади. Ўйин Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.
XS
SM
MD
LG