Линклар

Франциядаги "Charlie Hebdo" сатирик журнали чоршанба куни Муҳаммад пайғамбарни ҳажв қилувчи суратларни чоп этди.

Рейтерс ва Франс пресс ахборот агентликлари хабарига кўра, улар орасида пайғамбар яланғоч ҳолда тасвирланган сурат ҳам бор.

Ғазабнок мусулмонлар ҳужум қилиши эҳтимоли сабабли Франция Ташқи ишлар вазирлиги дунё давлатларидаги Францияга қарашди дипломатик идораларда хавфсизлик чораларини кучайтириш ҳақида буйруқ берди.

Ислом дини ва Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилувчи Америкада ишланган филмга қарши ўтган ҳафта мусулмон давлатларда бўлиб ўтган норозилик намойишлари пайтида рўй берган зўравонликларда камида 19 одам нобуд бўлди.

Ливиянинг Бенғози шаҳридаги АҚШ консуллигига ҳужум пайтида элчи Кристофер Стивенс ва яна уч дипломат ҳалок бўлди.

2011 йил ноябрида "Charlie Hebdo" журнали Муҳаммад пайғамбарни ҳажв қилувчи суратларни чоп этганидан сўнг нашрнинг Париждаги идорасига ўт чиқарувчи бомба отиб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG