Линклар

Германияда ЎИҲга алоқадорликда гумонланган шахс қўлга олинди


Немис полицияси Ўзбекистон Исломий ҳаракатида (ЎИҲ) муҳим шахслардан бири экани тахмин қилинган, келиб чиқиши афғонистонлик бўлган Германия фуқаросини қўлга олди.

“Südeutsche Zeitung” газетасининг ёзишича, Германия хавфсизлик идоралари мазкур жанггари гуруҳга жиддий зарба беришга муваффақ бўлган.

18 сентябр куни Федерал прокуратура Бонн шаҳрида 20 ёшдаги Муҳаммад Салим А. қўлга олинганини билдирган.

Унинг 2011 йил ноябр ойидан бери Ўзбекистон Исломий ҳаракати учун ишлагани гумон қилинмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳибсга олинган шахс Германиядаги сиёсий вазият ҳақида маълумот йиғиши ва уни ЎИҲнинг матбуот хизматига жўнатиши керак бўлган.

Бундан ташқари у жиҳод олиб бориш учун Германияда жанггарилар ёллаш ва пул йиғиш учун масъул бўлган.
XS
SM
MD
LG