Линклар

logo-print
Осиё Футбол Конфедерацияси чемпионлар лигасининг биринчи чорак финал босқичида Тошкентнинг Бунёдкор футбол жамоаси 19 сентябр куни меҳмонда Австралиянинг Аделаида Юнайтед жамоаси билан куч синашди.

Ўйин 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Ўйиннинг 7 ва 18 дақиқаларида майдон эгалари И.Рамсей ва Е.Костопулос Бунёдкор дарвозасига иккита тўп киритди.

Биринчи бўлимнинг 44 ва иккинчи бўлимнинг 75 дақиқасида Ж.Ҳасанов ва С.Саломов мезбонлар дарвозасига иккита жавоб тўпини киритди.

Бунёдкор ва Аделаида Юнайтед жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини 3 октябр куни Тошкентда бўлади.
XS
SM
MD
LG