Линклар

Жанубий Кореянинг Daewoo International Corp ширкати Устюрт нефть-газ конларида геология-разведка ишларини тўхтатди.

“Инвестор сейсмика ва қидирув-бурғулаш ишларини ўтказди, шундай сўнг лицензион майдонларда кейинги ишларни ўтказиш тижорат нуқтаи назаридан мақсадга мувофиқ эмас, деган қарорга келди”, - деб билдирган “Ўзбекнефтгаз” вакили.

2008 йил февралида Daewoo International Corp ва “Ўзбекнефтгаз” Устюртдаги Қосқудуқ ва Ашибулақ инвестиция блокини беш йил давомида ўрганиш бўйича битим имзолаган эди

“Ўзбекнефтгаз” тарқатган маълумотларга кўра, Daewoo корпорациясига таклиф этилган иккита инвестиция блокидаги умумий тахминий захиралар 360 млн.тонна шартли ёқилғини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG