Линклар

АҚШ Москва расмийларининг Халқаро тараққиёт бўйича Америка агентлиги- USAID Россиядаги сиёсий жараёнларга таъсир этишга ҳаракат қилгани тўғрисидаги айбловларини рад этди.

АҚШ Давлат департаменти расмийси Виктория Нуланд Кремлнинг 1 октябрдан USAID фаолиятини Россия ҳудудида тўхтатиш тўғрисидаги қарорини “афсусланарли” деб эътироф этди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Александр Лукашевич АҚШ ташкилоти грантлар бериш орқали Россияда ўтаётган турли даражадаги сайловларга таъсир кўрсатишга ҳаракат қилганини таъкидлади.

USAID грант берган ташкилотлар орасида сайловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ассоциацияси, Transparency Internationalнинг Россиядаги ваколатхонаси, "Мемориал" жамияти ҳам бор.
XS
SM
MD
LG