Линклар

logo-print
20 сентябрда Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга расмий сафарини бошлади.Путин Қирғизистонга 19 сентябр куни кечқурун ташриф буюрган эди.

Расмий маълумотда айтилишича, қирғиз ва рус президентлари ҳарбий, молиявий ва энергетика соҳасига оид олти шартномани имзолайди.

Россия президенти раҳбарлик қилаётган делегация таркибида бир қатор вазирлар ва Россиянинг йирик “РусГидро” ҳамда Интер РАО ЕЭС” ширкати раҳбарлари ҳам бор.

Ўтган ҳафтада Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Қамбарота-1 ГЭСи ва Юқори Норин ГЭС каскадларини Қирғизистон билан ҳамкорликда қуриш ва ишга тушириш тўғрисидаги буйруқни имзолаган эди.
XS
SM
MD
LG