Линклар

Афғонистон шимолидаги Жалолобод шаҳрида 400 га яқин талаба АҚШ фуқаролари томонидан суратга олинган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмига норозилик билдириб, намойиш ўтказди.

Аксил Америка намойишлари Кобул ва Қундуз шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.

Бундан аввал филмга нисбатан норозилик намойишлари Покистоннинг Исломобод ва Лаҳор шаҳарларида ҳам ўтган. Покистон Бош вазири Ража Парвез Ашраф филмни қоралади ва жума кунини “Муҳаммад пайғамбарга муҳаббат изҳор қилиш миллий куни" сифатида эълон қилди.

Индонезия пойтахти Жакартада 200 га яқин норози АҚШ байроғини йиртиб ташлади ва мазкур мамлакат элчихонасини тухумбўрон қилди. Шунингдек норозилик намойишлари Шри Ланка пойтахти Коломбода ҳам бўлиб ўтди.
XS
SM
MD
LG