Линклар

logo-print

Бенғозида АҚШ консуллигига қилинган террор ҳужуми аввалдан режалаштирилмаган


АҚШ Миллий аксилтеррор маркази директори Мэтью Олсен.

АҚШ Миллий аксилтеррор маркази директори Мэтью Олсен.

АҚШ террорчиликка қарши кураш идораси раҳбари 11 сентябр куни Ливиянинг Бенғози шаҳридаги Америка консуллигига қилинган ҳужум “террор ҳуружи” бўлган, лекин афтидан аввалдан режалаштирилмаган, дея баён қилди.

АҚШ Миллий аксилтеррор маркази директори Мэтью Олсен чоршанба куни конгресс аъзолари олдида қилган чиқишида Бенғозидаги ҳодиса “бир неча соат давомида авж олган, олдиндан режалаштириламаган ҳужум” бўлган дея таъкидлади.

Олсен ҳужум қилганларнинг баъзилари Ал-Қойдага алоқадор бўлганига оид “ишоратлар” бор, дея қўшимча қилди.

Ливия расмийлари ҳужум қилганлар Ислом динини таҳқирловчи “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” номли филмга қарши кўтарилган намойиш ёрдамида аввалдан режалаштирилган ҳужумни амалга оширган, дея айтиб келаётган эди.

11 сентбяр кунги ҳужумда АҚШнинг Ливиядаги элчиси Крис Стивенс ва америкалик яна уч дипломат ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG