Линклар

logo-print
Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай пайшанба куни бешта вилоят ҳокимини ишдан олди. Ҳокимларнинг ишдан четлатилиши ҳукумат томонидан олиб борилаётган коррупцияга қарши кураш уринишларининг бир қисми сифатида изоҳланмоқда.

Ишдан оилнганлар орасида Британия ва АҚШ расмийлари Толибонга қарши курашда муҳим иттифоқчи деб қарайдиган Ҳилманд вилояти ҳокими Муҳаммад Гулоб Мангал ҳам бор.

Президент Карзай ишдан олган яна тўрт нафар мулозим Кобул, Бағдиз, Нимрўз ва Вардак вилоятлари ҳокимларидир.

Шунингдек Фарёб, Тахор, Лағман ва Лўғар вилоятлари ҳокимлари ҳам бошқа лавозимларга ўтказилди.
XS
SM
MD
LG