Линклар

Путин билан Атамбаев Россия ҳарбий базаси истиқболларини муҳокама қилди


Россия Президенти Владимир Путин ва Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев 20 сентябр куни Бишкек яқинидаги ҳукумат қароргоҳида учрашди.

Россия Президенти Владимир Путин ва Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев 20 сентябр куни Бишкек яқинидаги ҳукумат қароргоҳида учрашди.

Россия Президенти Владимир Путин пайшанба куни Бишкек яқинида Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашди.

Икки президент музокаралари кун тартибидан Россиянинг Қирғизистондаги ҳарбий базаси тақдири ҳам ўрин олди.

Атамбаев билан бирга ўтказган матбуот анжуманида Путин Қирғизистон ва Тожикистондаги Россия базалари минтақадаги “барқарорликнинг омиллари сифатида хизмат қилмоқда”, дея таъкидлади.

Путиннинг Қирғизстонга ташрифи арафасида Россия матбуоти Бишкек яқинидаги Кант ҳарбий базаси ижарасини узайтиришга оид келишув имзолшга тайёр эканини хабар қилган эди.

Хабарларда айтилишича, база ижараси учун тўланадиган ҳақ йилига 4,5 миллион АҚШ доллари миқдорида сақланиб қолади.

Атамбаев музокаралардан кейин қилган баёнотида “буюк Россия давлати” билан ҳамкорлик Қирғизистон учун муҳим бўлиб қолишини таъкидлади.

Икки президент, шунингдек, Россия Қирғизистоннинг 489 миллион АҚШ долларига тенг қарзидан 2016 йилгача босқичма-босқич воз кечишини кўзда тутувчи ҳужжатни ҳам имзолади.
XS
SM
MD
LG