Линклар

logo-print

Муҳаммад Пайғамбарни таҳқирловчи филм ва карикатурага қарши норозиликлар давом этмоқда


Кобулда юзлаб афғонистонлик Францияда Муҳаммад Пайғамбарни ҳажв қилувчи карикатураларни чоп этилганига қарши норозилик намойишига чиқди.

300 га яқин намойишчи “Францияга ўлим” ва “Америкага ўлим” қабилидаги шиорлар билан чиқди. АҚШга қарши хитоблар Америкада ҳаваскор киночилар олган, Муҳаммад Пайғамбарни таҳқирловчи “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” номли филми билан боғлиқ.

Теҳронда ҳам ўнлаб талаба Франция элчихонаси олдида норозилик уюштириб, Фарнция ва АҚШ байроқларига ўт қўйди.

Исломободда эса полиция АҚШ, Британия ва Франция элчихоналари жойлашган дипломатик мажмуага бостириб киришга уринган оломонни тарқатиш учун намойишчиларга қарата ўт очди. Покистон пойтахтидаги намойишда мингга яқин одам, асосан талабалар иштирок этди.
XS
SM
MD
LG