Линклар

Йоко Оно Pussy Riot гуруҳига мукофот беради


Леннон-Оно Тинчлик учун гранти икки йилда бир марта берилади.

Леннон-Оно Тинчлик учун гранти икки йилда бир марта берилади.

Таниқли артист ва Битлз гуруҳи иштирокчиси Жон Ленноннинг беваси Йоко Оно жума куни Pussy Riot гуруҳига мукофот топширади.

Йоко Оно икки йилда бир марта тақдим қилинадиган Леннон-Оно Тинчлик учун грантини Россияда қамоққа ташланган Pussy Riot гуруҳи иштирокчиси Надя Толоконникованинг эри Пётр Верзиловга Ню Йоркда ўтказиладиган маросимда топширади.

Мукофот россиялик ижодкорлар ва яна тўрт фаол, жумладан, 2003 йилда Рафаҳда Исроил ҳарбийлари булдозери остида қолиб, ҳалок бўлган америкали Рейчел Корри ва марҳум ёзувчи Кристофер Ҳитченс ўртасида тақсимланади.
XS
SM
MD
LG