Линклар

logo-print

Сурияда ҳалокатга учраган вертолёт йўловчи самолётни туртиб юборди


Сурия ахборот вазирлиги пайшанба куни Дамашқ яқинида ҳалокатга учраган вертолёт бортида 200 йўловчини олиб кетаётган смолёт думини туртиб юборганини маълум қилди. Вазирлик баёнотида айтилишича, йўловчи самолёт эсон-омон қўнган ва ҳеч кимга зарар етмаган.

Аввалроқ Сурия давлат телевидениеси вертолёт Дамашқ яқинидаги Даума шаҳарчасида ҳалокатга учраганини хабар қилган эди. Хабарда ҳалокат сабаблари келтирилмаган.

Даума шаҳарчасида кейинги кунларда ҳукумат қўшинлари билан исёнчилар ўртасида жанглар бўлаётган эди.

Маркази Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ветолёт исёнчилар томонидан уриб туширилганини иддао қилди.

Сурияда 19 ойдан бери давом этаётган исёнда, ҳисоб-китобларга кўра, 23 мингга яқин одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG