Линклар

logo-print

TeliaSonera ширкатидан пора олганлик айби Абдулла Ориповга ағдарилиши мумкин


Абдулла Орипов.

Абдулла Орипов.

Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари, алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги собиқ раҳбари Абдулла Ориповга нисбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда ўзининг “ишончли манбаларига” таянган ҳолда хабар қилган Узметроном Инетрент нашрига кўра, Абдулла Ориповга, жумладан, “Ўздунробита” ширкатига қўшимча ретрансляторлар ўрнатиш учун ноқонуний рухсатномалар берганлик айби қўйилмоқда.

Жорий ҳафта бошида Ўзбекистон расмийлари “Ўздунробита” ширкати мол-мулкини давлат фойдасига ўзлаштирди.

Айни пайтда, Ўзбекистон махсус хизматларига яқин экани айтиладиган Узметроном нашри "ишончли манбага" таяниб, шу кунларда Европада авж олган Швециянинг TeliaSonera ширкати Ўзбекистонда бизнес қилиш учун 320 миллион АҚШ доллари миқдорида пора бергани билан боғлиқ жанжалга президент қизи Гулнора Каримова эмас, Абдулла Орипов алоқадор бўлиши мумкинлигига шама қилмоқда.

Швеция жамоатчилик телевидениеси чоршанба куни эфирга берган “TeliaSonera – Ўзбек иши” номли филм муаллифлари, Еровпадаги энг йирик телекоммуникацион ширкат Ўзбекистонда фаолият олиб бориш имкони эвазига президент Каримов режими, хусусан Гулнора Каримовага юзлаб миллион АҚШ доллари миқдорида пора тўлаганини иддао қилишди.

Абдулла Орипов ўтган ойда ҳукумат лавозимларидан четлатилган эди.
XS
SM
MD
LG