Линклар

Покистонда Барак Обама видеоклипи намойиш этилмоқда


Покистонда 19 сентябрда бўлиб ўтган намойиш пайтидаги ҳолат.

Покистонда 19 сентябрда бўлиб ўтган намойиш пайтидаги ҳолат.

Покиcтон телевиденияси АҚШ президенти Барак Обама ва Давлат котиби Ҳиллари Клинтон мусулмонларга қарши қаратилган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмини қоралаётгани тўғрисидаги видеоклиплар намойишини бошлади.

Давлат департаментининг айтишича, 30 секундлик клиплар мусулмон дунёсида норозиликлар ва тартибсизликларга сабаб бўлган мазкур филм ортида АҚШ ҳукумати турмаётганини, АҚШ расмийлари Муҳаммад пайғамбар мазахланишини қўллаб-қувватламаслигини кўрсатиши лозим.

Филмга қарши норозилик намойишлари ҳалигача тўхтагани йўқ. Мусулмон мамлакатларида ўтган норозилик намойишларида 30 дан ортиқ одам, жумладан, АҚШнинг Ливиядаги элчиси ҳам ҳалок бўлди.

Францияда нашр этиладиган Charlie Ebdo (“Шарли Эбдо”) сатирик журналида Муҳаммад пайғамбар мазахланган карикатураларнинг нашр этилиши эса вазиятни янада кесикнлаштирди.
XS
SM
MD
LG