Линклар

logo-print

АҚШ Москвадан USAIDнинг чиқарилиш муддатини узайтиришни илтимос қилди


Қўшма Штатлар Россия ҳукуматидан Америка халқаро тараққиёт агентлиги- USAIDнинг Москва ваколатхонасини ёпиш учун қўшимча вақт берилишини илтимос қилди.

АҚШ Давлат департаменти расмийси Виктория Нуландга кўра, агентликка Россияда бошлаб қўйилган лойиҳаларни якунлаш учун вақт керак.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Александр Лукашевич АҚШнинг бу илтимоси бажарилмаслиги мумкинлигини билдирди.

Россия ҳукумати 2012 йил 1 октябридан ўз ҳудудида USAID фаолиятини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилган. Кремл USAIDни мамлакатда ўтказилаётьган турли даражадаги сайловларга таъсир кўрсатишга ҳаракат қилганликда айбламоқда
XS
SM
MD
LG