Линклар

Грузия Ички ишлар вазири Бачо Ахалая Тбилисидаги Глданск қамоқхонасида маҳбуслар қийноққа солингани тўғрисидаги маълумотлар мухолиф телеканалларда ошкор этилгач, пайшанба куни истеъфо берди.

Мазкур видеолавҳа намойиш этилганидан сўнг Грузиянинг бир қатор шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Жазони ўташ хизмати раҳбари истеъфо берди, маҳкаманинг ўн ходими қамоққа олинди.

Истеъфо берган Ички ишлар вазири Бачо Ахалая қийноқларга солиш тўғрисида кўрсатма берганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG