Линклар

logo-print
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги AK-159/18 қамоқхонаси олдида пайшанба куни маҳбусларнинг яқинларидан камида 200 киши намойиш ўтказди. Улар қамоқда ўтирган қариндошлари билан учрашувга рухсат берилишини талаб қилишди.

Маълумотга кўра, намойшига қамоқхонага иккита ҳарбий юк машинасида полиция махсус отрядининг олиб келингани ва маҳбусларнинг қичқирган овозлари сабаб бўлган.

Қамоқхона расмийлари полиция махсус отряди навбатдаги машғулот учун олиб келингани ва маҳбуслар калтакланмаётганини билдирган. Қамоқхона полиция томонидан қуршаб олинган.

Қозоғистон қамоқхоналаридаги маҳбуслар шароит яхшиланишини талаб қилиб, тез-тез исён кўтариб турадилар.
XS
SM
MD
LG