Линклар

Ўзбекистон Фарҳод ГЭСи ва Қуйи Бўзсув каскадидаги 14-ГЭСни модернизациялаш лойиҳасига Ислом тараққиёт банкининг 100 миллион доллар миқдоридаги кредитини жалб этмоқчи.

“Ўзбекэнерго" маълумотига кўра, лойиҳани амалга ошириш иккита ГЭСнинг умумий қувватини 30 МВт га ошириш имконини беради.

Лойиҳани 2012-2015 йиллар давомида амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, унинг умумий қиймати 165,7 млн.долларни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG