Линклар

АҚШ расмийларига кўра, уч йил аввал президент Барак Обама буйруғи билан Афғонистонга юборилган қўшимча 33 минг қўшин тўлалигича олиб чиқилган. АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта Афғонистонга қўшимча ҳарбий контингент юборишдан кўзланган мақсадга эришилгани, яъни Толибон ҳаракати ҳуружи жиддий тарзда қайтарилган ва афғон хавфсизлик кучлари салоҳияти оширилган.

Афғонистонда ҳозирда 68 минг АҚШ қўшини ва НАТО бўйича иттифоқчи давлатларининг 40 минг аскари қолмоқда.

АҚШ қўшинлари контингентининг камайтирилиши хавфсизлик масъулияти афғон кучларига топширилаётган ҳамда Афғонистон хавфсизлик кучлари томонидан ғарб аскаралрига ҳужумлар кўлами ошаётган пайтга тўғри келмоқда.

Режаларга кўра, Афғонистон ҳукумат кучлари 2014 йил охирига қадар мамлакатдаги хавфсизлик учун масъулиятни тўлалигича ўз назоратига олиши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG