Линклар

Туркия суди давлат тўнтарувига уринганликда айбланаётган зобитлар устида ҳукм чиқаради


Жума куни Туркия судининг давлат тўнтаришини ясашга уринганликда айбланаётган юзлаб армия зобити устидан ҳукм чиқариши кутилмоқда.

Исломий қарашлардаги бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукуматига қарши фитнада айбланаётган 365 ҳарбий офицер устидан суд маҳкамаси икки йил давом этди. Прокурорлар уларнинг ҳар бирига 20 йилдан қамоқ жазоси берилишини сўраган.

Зобитларга қўйилаётган айбловлар орасида, ҳарбий тўнтаришни келтириб чиқариш учун Истамбулдаги масжидларни портлатиш ва қўшни Греция билан можаро бошлашни режалаштирганлик айблови бор.

"Босқон" дея аталган иш бўйича қора курсида ўтирган офицерлар ўзларига қўйилган айбловларни рад этиб, 2003 йилдаги ҳаракатлар фитна эмас, армиянинг режадаги ҳарбий машқлари бўлган, демоқда.

Туркия ҳарбийлари 1960 ва 1980 йиллар оралиғида учта ҳарбий тўнтариш амалга оширган. Юзлаб гумонланувчи, жумладан, армия зобитлари давлат тўнтаруви фитнасида тутган ўрни учун алоҳида маҳкамаларда суд қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG