Линклар

logo-print

USAID Россиядаги дастурларини тугатиш учун Москва ҳукуматидан вақт сўради


Қўшма Штатлар расмийлари Россия ҳукуматидан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) мамлакатдаги дастурларини тугатиш учун қўшимча вақт сўрамоқда.

Расмий Москва USAID ташкилотини грант дастурлари орқали Россиядаги сайловларга таъсир ўтказишга уринганликда айблаб, агентликдан мамлакатда амалга ошираётган дастурларини 1 октябрга қадар тугатишни талаб қилган.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Виктория Нуланд пайшанба куни қилган баёнотига кўра, Қўшма Штатлар Россияда "1 октябрдан бошлаб янги грнатлар ва дастурлар бўлмаслигини ваъда қилган, лекин миссияни тугатиш ва амалдаги дастурларни якунига етказиш учун вақт беришни сўраган".

Бироқ, Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Александр Лукашевич Москва "суверен давлат томонидан қабул қилинган қарор бажарилиши лозим", деган позициясидан қайтмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG