Линклар

Путин билан Атамбаев ҳарбий база борасида келишиб олди


Россия Президенти Владимир Путин ва Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев.

Россия Президенти Владимир Путин ва Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев.

Кеча Россия ва Қирғизистон президентлари Бишкекдаги учрашувда бир нчта келишув имзолади.

Владимир Путин ва Алмазбек Атамбаев ўртасида имзоланган келишувлар орасида Қирғизистонда Россия ҳарбий ҳаво базасини қолдириш муддатини узайтиришга оид ҳужжат ҳам бор. Мазкур келишув 2017 йилда кучга киради.

Шунингдек икки президент ҳарбий ҳамкорлик ҳамда Қирғизистоннинг Россиядан қарийб ярим миллиард АҚШ долларига тенг қарзига оид масалани ҳал қилишга оид келишувга ҳам эришди.

Учрашувдан кейин қилган баёнотида Путин Қирғизистон ва Тожикистондаги Россия базалари минтақадаги “барқарорликнинг омиллари сифатида хизмат қилмоқда”, дея таъкидлади.

Атамбаев, ўз навбатида Қўшма Штатларнинг Манас ҳаво базасидаги ҳарбийлари
2014 йилда шартнома тугаши билан мамлакатни тарк этишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG