Линклар

Платон Лебедевнинг қамоқ муддатини қисқартириш тўғрисидаги қарор бекор қилинди


Платон Лебедев.

Платон Лебедев.

Россиянинг Архангелск вилояти суди Платон Лебедевнинг қамоқ муддатини қисқартириш тўғрисида қуйи инстанция чиқарган қарорни бекор қилди.

Қамоққа тшаланган нефт магнати Михаил Ходорковскийнинг шериги Платон Лебедевга доир қарор жума куни қабул қилинди.

Архангелск вилояти суди Лебедевнинг ишини қайта кўриб чиқиш учун бошқа суд ҳайъатига юборди.

Ўтган ойда Велск шаҳар суди Лебедевнинг қамоқ муддатини 13 йилдан 9 йилу 8 ойга қисқартирган эди.

Лебедев ва унинг бизнес ҳамкори ЮКОС ширкати хўжайини ва бир пайтлар Россиянинг энг бадавлат кишиси бўлган Ходорковский 2003 йилда ҳибсга олинган ва товламачилик, пул ювиш ва бошқа жиноятларда айбланиб қамоққа ташланган.

Уларнинг иккаласи ҳам айбловларни инкор қилган.
XS
SM
MD
LG