Линклар

Ливиянинг Бенғози шаҳрида жума куни юзлаб одамлар “Ансар аш Шариа” радикал исломий гуруҳи базасига ҳужум қилиб, уни қўлга киритди.

Жабрланганлар ва ўлганлар ҳақида маълумот йўқ. Баъзи маълумотларга кўра, базадаги жангарилар ҳавога қарата ўқ отганлар, кейин эса чекинганлар. Базага ҳужум сўнгги пайтда Бенғози шаҳрини деярли эгаллаб олган жангарилар ҳаракатига норозилик сифатида ўтказилган митингдан сўнг амалга оширилди. Намойишда Бенғозининг 30 минг аҳолиси иштирок этган.

11 сентябрда Бенғозидаги АҚШ консуллигига қуролланган одамлар ҳужум қилиб, "Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмига норозилик сифатида тўрт америкаликни, жумладан, АҚШнинг Ливиядаги элчисини ўлдирган эдилар.
XS
SM
MD
LG