Линклар

Покистондаги намойишлар пайтида камида 16 одам ўлди


Pakistan -- Protesters hold banners and flags while taking part in an anti-American protest rally to mark the "Day of Love" in Karachi, 21Sep2012

Pakistan -- Protesters hold banners and flags while taking part in an anti-American protest rally to mark the "Day of Love" in Karachi, 21Sep2012

Покистонда АҚШ фуқаролари томонидан суратга олинган ва мусулмонлар ҳақорат қилинган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмига ҳамда Франциянинг сатирик журналларидан бирида чоп этилган Муҳаммад пайғамбар карикатураларига норозилик сифатида ўтказилган намойишларида камида 16 одам ўлди ва 200 одам жароҳатланди.

Франс Пресс агентлигининг хабар беришича, Карачида намойишчилар ва полициячилар тўқнашуви пайтида камда 12 одам, жумладан, бир полициячи ҳалок бўлди. Камида уч одам Пешовардаги намойиш пайтида ўлган.

Покистоннинг Карачи, Лахор ва исламобод шаҳарларида АҚШ ҳамда Франция дипломатик ваколатхоналарига ҳужум қилмоқчи бўлган намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар содир этилди.

Норозилик намойишлари бошқа мусулмон давлатларида ҳам давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG