Линклар

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман суди “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмини мамлакат ҳудудида намойиш этиш ва тарқатишни тақиқловчи қарор чиқарди.

Қирғизистон Бош прокуратураси “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмини экстремистик деб топиш ва тақиқлаш ҳақида судга мурожаат қилган эди. Қирғизистон Давлат Дин ишлари комиссияси ҳам мазкур филмни диний низо қўзғатувчи ва мусулмонларни камситучи филм сифатида эълон қилган.

АҚШ фуқаролари томонидан суратга олинган “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филми бир қатор мусулмон давлатларида норозлик намойишлари ва тартибсизликлар содир этилишига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG