Линклар

Ливияда намойишчилар радикал гуруҳлар базаларини эгаллаб олди


“Ансар аш-Шариа” радикал исломий гуруҳи аъзолари.

“Ансар аш-Шариа” радикал исломий гуруҳи аъзолари.

Ливиянинг Бенғози шаҳрида намойишчилар бир неча исломий радикал гуруҳлар базаларига ҳужум қилиб, уни эгаллаб олди.

Шанба куни эрталаб Бенғози марказидан 15 километр нарида жойлашган “Саҳати” гуруҳи бош қароргоҳи ташқарисида намойишчилар, жумладан, бир неча қуролли шахслар ва жанггарилар ўртасида содир бўлган тўқнашувда камида уч киши ўлди.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, отишма пайтида яна йигирма киши яраланган.

Бир кун олдин намойишчилар “Ансар аш-Шариа” радикал гуруҳи базасига ҳам ҳужум қилиб уни эгаллаб олган эди.

Ислом дини ва Муҳаммад пайғамбар ҳақорат қилинган "Мусулмонлар гуноҳсизлиги” филмига норозилик сифатида қуролланган шахслар 11 сентябрда Бенғози шаҳридаги АҚШ консуллигига ҳужум қилган пайтда тўрт америкалик, жумладан, АҚШнинг Ливиядаги элчисини ҳалок бўлган эди.

“Саҳати” ва “Ансар аш-Шариа” гуруҳи Америка консуллигига ҳужум уюштирганликда айбланган.
XS
SM
MD
LG